locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қўқон шаҳрида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бошланди

Мусобақа Қўқон шаҳридаги Чархий кўчаси, 5 А. уйда жойлашган 1-сонли спорт мактабида бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қўқон шаҳрида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бошланди
photo: qilichbozlik Uzbekistan

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида 2013-йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил ва қиз болалар ўртасида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бошланди.

Мусобақа Қўқон шаҳридаги Чархий кўчаси, 5 А. уйда жойлашган 1-сонли спорт мактабида бўлиб ўтмоқда. Турнирда мамлакат бўйлаб ёш спортчилар иштирок этмоқда.
Жамоавий рапира мусобақаси кеча якунланди.
Ўғил болалар ўртасидаги натижалар:
1-ўрин – Фарғона-1
2-ўрин – Тошкент-1
3-ўрин – Андижон
3-ўрин – Фарғона-2
Қизлар ўртасидаги натижалар:
1-ўрин – Тошкент-1
2-ўрин – Тошкент-2
3-ўрин – Фарғона-2
3-ўрин – Андижон
Мусобақадан сўнг ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Қўқон шаҳар ҳокими ва Қўқон шаҳар 1-сонли спорт мактаби директори иштирок этди. Улар спортчиларни муваффақиятли чиқишлари билан табрикладилар ва уларга кейинги спорт ютуқларини тилаб қолишди.
Бугун турнирнинг яккалик шпага мусобақаси бошланди, унда ёш қиличбозлар медалларни қўлга киритиш учун курашларини давом эттирадилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг