Олмазор туманида ДХХ кубоги мусобақасининг финал босқичи юқори кайфият ва муросасиз баҳслар остида бўлиб ўтди
Олмазор туманида ДХХ кубоги мусобақасининг финал босқичи юқори кайфият ва муросасиз баҳслар остида бўлиб ўтди.
Мусобақа давомида маҳалла ёшлари ўзларининг спорт маҳорати, жамоавий ҳамжиҳатлиги ва ғалабага бўлган интилишларини намоён этдилар.
Футбол
1-ўрин — “Хислат” МФЙ
2-ўрин — “Чимбой” МФЙ
3-ўрин — “Пахта” МФЙ
Мини футбол
1-ўрин — “Янги Тошкент” МФЙ
2-ўрин — “Гулсарой” МФЙ
3-ўрин — “Ахил” МФЙ
Қизлар ўртасидаги мини футбол
1-ўрин — “Эски шаҳар” МФЙ
2-ўрин — “Истиқбол” МФЙ
3-ўрин — “Жийдали” МФЙ
Финал учрашувларидан сўнг ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими ҳамда концерт дастури бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида Олмазор тумани ҳокими Кудратилла Тўляганов ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларга кубок, медаль, диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар.