Олимпия шаҳарчасида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
Мусобақада 200 нафар яқин спортчилар кураш олиб боришади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: МОҚ
Пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчасида юнон-рум кураши бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати старт олди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
4-5-ноябр кунларига белгиланган мусобақада мамлакатимизнинг 200 нафарга яқин энг кучли “классик” кураш усталари баҳс олиб боришади.
Дастурга кўра, бугун чемпионатнинг очилиш маросими ўтказилади. Ушбу мусобақа терма жамоа мураббийлар штабига янги мавсум учун асосий ва захира таркиб вакилларини кўздан кечириб олиш имконини тақдим қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист