locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Олимпия шаҳарчаси»да навбатдаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик муҳокама қилинди

Масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Олимпия шаҳарчаси»да навбатдаги халқаро мусобақаларга тайёргарлик муҳокама қилинди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюрди. Унинг доирасида мажмуанинг бугунги ҳолати ўрганилиб, яқин давр учун ишлаб чиқилган режалар муҳокама қилиб олинди.

Қайд этиш жоиз, “Олимпия шаҳарчаси”даги сув спорти марказида жорий йил бир қатор нуфузли мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган. Расмийлар ташриф давомида объектнинг техник ҳолати, хавфсизлик ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси билан яқиндан танишди. Шунингдек, мамлакатимизда Паралимпия ҳаракатини янада ривожлантиришга доир режалар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш учун зарур бўлган тайёргарлик ишлари, жумладан, спорт жиҳозларини янгилаш, логистика ва тиббий таъминот масалалари юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг