Олимпия шаҳарчасида авто ва мото спорт техникаси кўргазмаси ўтказилди
Моҳир пилотлар эса дрифт намойишлари орқали техник имкониятларни амалда кўрсатиб беришди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Бугун Олимпия шаҳарчасида авто ва мото спорт турларига оид замонавий техника ҳамда инвентарлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Миллий автоспорт ва картинг федерацияси мутасаддилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурахмонов, Спорт вазирлиги ҳамда МОҚ раҳбариятини соҳада амалга оширилаётган ишлар билан таништиришди.
Кўргазма давомида йўриқчилар халқаро мусобақаларга тайёрланаётган техникаларнинг имкониятлари, улардаги сўнгги янгиликлар ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот бердилар. Моҳир пилотлар эса дрифт намойишлари орқали техник имкониятларни амалда кўрсатиб беришди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист