Олимпия ўйинлари дастурига аёллар оғир атлетика мусобақалари киритилганига 25 йил тўлди!
Ўша куни аёллар ўртасида 48 кг вазн тоифасида илк Олимпия медаллари эгаларига топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: wrestling
25 йил аввал, 15-сентябр куни, 2000-йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтганди!
Орадан бир кун ўтиб, оғир атлетика мусобақалари эркаклар ўртасида 56 кг вазн тоифасида бошланди. 17-сентябр куни эса IWF тарихида муҳим бурилиш содир бўлди: Олимпия дастурига аёллар оғир атлетика мусобақалари илк бор киритилди!
Ўша куни аёллар ўртасида 48 кг вазн тоифасида илк Олимпия медаллари эгаларга топширилди.
Бугунги кунга келиб, Олимпия квоталари эркаклар ва аёллар ўртасида мутаносиб тарзда тенглаштирилган. Бу эса 21-асрнинг дастлабки ўн йилликларида аёллар оғир атлетикасининг беқиёс ривожини яққол намоён қилмоқда!
Иброҳим Жалолов
Редактор