locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Олий лиганинг сўнгги – 12-тур баҳслари Тошкентда бўлиб ўтади

Ўйинлар Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Олий лиганинг сўнгги – 12-тур баҳслари Тошкентда бўлиб ўтади
Фото: Ўзбекистон футзали

Футзал бўйича мамлакат миллий чемпионати — Олий лиганинг 2025/2026-йилги мавсуми охирги тур ўйинлари муддати ва манзилига аниқлик киритилди. 12-тур баҳслари жорий йилнинг 23-28-май кунлари пойтахтимиз – Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

12-турда ҳам мухлислар бир қатор қизиқарли учрашувларнинг шоҳиди бўлиши кутилмоқда. Биринчи навбатда мамлакат вице-чемпионлиги учун муросасиз рақобат томошабинлар диққат марказида бўлиши аниқ. Айни пайтда Бухоронинг “Oil Star” жамоаси Лига дебютанти – СҚБ жамоасидан 3 очко олдинда бормоқда. Аммо бухороликларни сўнгги турда жуда қийин ўйинлар кутиб турибди. Шу маънода совринли ўринлар интригаси ишқибозларни охирги ўйин кунига қадар ҳаяжонда ушлаб туриши шубҳасиз.

Яна бир воқеийлик, бу турда XXIX миллий чемпионатимиздаги 1100-гол киритилиши кутилмоқда. Ҳозирга келиб, Олий лига жамоалари дарвозаларга 1053 та тўп киритишган. Кўрамиз, навбатдаги юбилей голи кимга насиб этадикан?

Чемпионатнинг сўнгги учрашувидан кейин ғолиб ҳамда совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Ўзбекистон футзал федерацияси чемпионат лауреатларига ҳам махсус совринлар таcис этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг