locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оксана Чусовитина яна финалда

Ҳамюртимиз квалификацияда 13.049 балл билан учинчи поғонани эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оксана Чусовитина яна финалда
Фото: Olympic.uz

Боку шаҳрида ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг дастлабки саралаш баҳслари ортида қолди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ҳамюртимиз квалификацияда 13.049 балл билан учинчи поғонани эгаллади. Мазкур йўналишдаги финал 7-март санасига белгиланган. Шунингдек, у бугун тўсиндаги машқ дастурида ҳам саралаш босқичида қатнашади.

Йигитларимиздан Абдулазиз Мирвалиев ва Ҳумоюн Исмоилов эркин машқ, Расулжон Абдураҳимов эса параллел брусдаги машқда иштирок этишди. Бироқ улар тўплаган балл финал учун етарли бўлмади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг