locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳоким Олимпиадасининг навбатдаги босқичи Асака туманида бошланди

Бу ҳақда Андижон спорт бошқармаси хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳоким Олимпиадасининг навбатдаги босқичи Асака туманида бошланди
Фото: Андижон спорт бошқармаси

Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган “Ҳоким Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг навбатдаги манзили Асака тумани бўлди. Мазкур Олимпиада доирасида спортнинг эркин кураш тури бўйича 13–14 ёшли ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги мусобақаларга тантанали равишда старт берилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Ў. Тошпоʻлатов ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпиада қўмитасининг Андижон вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи М. Кучкаров иштирок этиб, ёш спортчиларга омад, ғалаба ва юксак натижалар тилади.

Айни пайтда Асака туманида ўтказилаётган беллашувларда 320 нафардан ортиқ иқтидорли ёш спортчилар ғалаба учун муросасиз баҳс олиб бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг