Оғир атлетикачиларимиз бўлажак мусобақаларга Чирчиқда тайёрланмоқда
Чирчиқ шаҳридаги машғулотларда мураббийлар штаби спортчилар билан махсус техник ҳаракатлар устида ишламоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: MOQ
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бўлажак мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев 2-11-октябр кунлари Норвегиянинг Фьорде шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионатига, терма жамоанинг қолган аъзолари ноябрь ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қиладиган Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёрланмоқда.
Чирчиқ шаҳрида ўтаётган машғулотлар давомида мураббийлар штаби спортчилар билан махсус техник ҳаракатлар устида ишламоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор