locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари Чирчиқда биргаликда машғулот олиб бормоқда

Дўстона ва профессионал руҳда ўтаётган ушбу ўқув-машғулот йиғини 12-июн санасига қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари Чирчиқда биргаликда машғулот олиб бормоқда
photo: Og'ir atletika

Айни кунларда оғир атлетика бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Чирчиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Машғулотлар Ўзбекистон катталар терма жамоаси билан биргаликда юқори савияда ташкил этилиб, спортчилар учун муҳим тажриба алмашиш майдонига айланмоқда.

Мазкур йиғинда Қозоғистон терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлари Артём Антропов ҳамда Нургиса Адуетули каби номдор спортчилар ҳам иштирок этмоқда. Кучли спортчилар ўртасидаги биргаликдаги машғулотлар ҳар икки терма жамоанинг маҳоратини ошириш, жаҳон чемпионати ҳамда Осиё ўйинлари каби нуфузли халқаро мусобақалар олдидан тайёргарликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Дўстона ва профессионал руҳда ўтаётган ушбу ўқув-машғулот йиғини 12-июн санасига қадар давом этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг