locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Ўзбекистон терма жамоаси Эронга йўл олди!

Мусобақа яккалик ва жамоавий йўналишларда ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Ўзбекистон терма жамоаси Эронга йўл олди!
photo: Og'ir atletika

Куз фаслининг учинчи ойи бошида бизни навбатдаги муҳим старт — “1st Military Weightlifting Challenge” кутмоқда. Гап шундаки, 1–6 ноябр кунлари Эроннинг Баболсар шаҳрида ҳарбий спортчилар ўртасида ўтказиладиган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Мусобақа яккалик ва жамоавий йўналишларда ўтади.
Шунингдек, турнир якунида жамоавий совринлар ва “Fair Play” кубоги ҳам топширилиши режалаштирилган

Таркибимиз билан танишинг:

• 60 кг — Асилбек Юсупов
• 65 кг — Диёрбек Одилов
• 71 кг — Хусинбой Матрасулов
• 79 кг — Абдулазиз Алимжонов
• 88 кг — Бекзод Ғофиржонов
• 94 кг — Қобилжон Алиев
• 110 кг — Руслан Раҳматжонов
• +110 кг — Омадилло Олимов

Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон ва Олимпия чемпиони, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Руслан Нурудинов мураббий сифатида бошқариб боради

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг