locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27 октябрь – 8 ноябрь кунлари Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди
photo: Og'ir atletika

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркияга жўнаб кетди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27 октябрь – 8 ноябрь кунлари Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мазкур нуфузли мусобақага юқори савияда тайёргарлик кўриш, спортчиларимизнинг жисмоний ва техник-тактик тайёргарлигини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги халқаро ўқув-йиғин машғулотларини Туркиянинг Анталия шаҳрида 24 октябрь санасига қадар олиб боради.

Терма жамоамиз Туркия йиғини якунидан сўнг тўғридан-тўғри Хитойнинг Нинбо шаҳрига йўл олади.

Туркия йиғинига жалб этилган терма жамоа таркиби:

Нигора Абдуллаева
Нигора Сувонова
Ригина Адашбаева
Адҳамжон Эргашев
Сарвар Зафаржонов
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Руслан Нурудинов
Акбар Жўраев
Шарофиддин Амриддинов

Мураббийлар: Баҳром Мендибоев, Жўрабек Заиров, Маҳмуд Тоғоев

Шифокорлар: Обиддин Муслимов, Довлет Глижев

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг