Оғир атлетика. Ўзбекистон аёллар терма жамоасида янги мураббий иш бошлади
Мазкур тайинлов аёллар терма жамоасининг салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, юқори натижаларга эришиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Og'ir atletika
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси томонидан барча йўналишларга тизимли равишда эътибор қаратилмоқда. Ушбу изчил ишларнинг мантиқий давоми сифатида аёллар терма жамоасида янги мураббий фаолият бошлади.
2025-йилда “Энг яхши аёл мураббий” деб эътироф этилган Камила Абдуллаева ҳозирда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сафида мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда. У бош мураббий Нуролло Тогаев ҳамда мураббий Маҳмуд Тогаев билан биргаликда терма жамоанинг тайёргарлик жараёнида иштирок этиб, спортчиларнинг маҳоратини янада оширишга ўз ҳиссасини қўшади.
Мазкур тайинлов аёллар терма жамоасининг салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, юқори натижаларга эришиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор