Оғир атлетика. Турсунбой Абдумаликов хотирасига бағишланган турнир старт олди
Ғолиблар анъанага мувофиқ диплом, медал, эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланмоқда. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, турнир 22-феврал санада якунланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Og'ir atletika
Чирчиқ шаҳрида спорт устаси Турсунбой Абдумаликов хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олди. Иккинчи бор ташкил этилаётган мазкур мусобақа Республикамизнинг барча вилоятларидан келган кичик ўсмир ёш тоифасидаги спортчиларни қамраб олади.
Шунингдек, турнирда қўшни Қирғиз Республикаси ва Қозоғистондан келган ёш спортчилар ҳам иштирок этиб, ўз омадларини синовдан ўтказмоқда.
Ғолиблар анъанага мувофиқ диплом, медал, эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланмоқда. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, турнир 22-феврал санада якунланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор