Оғир атлетика. Сарвар Зафаржонов — Осиё чемпиони
Ҳиндистондан қувончли хабарлар келишда давом этмоқда. Ҳозиргина эркаклар ўртасидаги -88 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳслари якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Og'ir atletika
Ҳиндистондан қувончли хабарлар келишда давом этмоқда. Ҳозиргина эркаклар ўртасидаги -88 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳслари якунланди.
Тажрибали ҳамюртимиз Сарвар Зафаржонов 169 кг оғирликдаги тошни муваффақиятли кўтариб, Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди ҳамда делегациямиз ҳисобига навбатдаги юксак натижани тақдим этди.
Энг қувонарлиси, Сарвар мусобақа фаворити деб баҳоланган Хитой ҳамда Шимолий Кореялик кучли рақибларини ортда қолдириб, ўзининг катта тажрибаси ва чемпионлик характерига яна бир бор амалий исбот берди.
Олдинда эса спортчимиз силтаб кўтариш баҳсларини кутади. Сарварга кейинги чиқишларида ҳам омад тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор