locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Олимпия чемпиони Руслан Нурудинов Қорақалпоғистонда спортчилар билан учрашди

Машғулотлар давомида у техник ҳаракатлар, тўғри машқ бажариш усуллари, спортчининг жисмоний ва руҳий тайёргарлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Олимпия чемпиони Руслан Нурудинов Қорақалпоғистонда спортчилар билан учрашди
photo: Og'ir atletika

Ўзбек спорти тарихида ёрқин саҳифалар қолдириб келаётган, Рио–2016 Олимпия ўйинлари чемпиони Руслан Нурудинов Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, ҳудуддаги спортчилар ва мураббийлар билан қатор учрашувлар ўтказди.

Суҳбатлар чоғида Руслан Нурудинов спорт оламига кириб келишидаги илк қадамлар, машғулотлар жараёнидаги қийинчиликлар, ирода ва сабр-тоқатнинг муҳимлиги, шунингдек, юқори натижаларга эришиш йўлида босиб ўтилган йўл ҳақида атрофлича сўзлаб берди.

Шундан сўнг Олимпия чемпиони Нукус шаҳри, Тахиатош ҳамда Шўмай туманларида фаолият олиб бораётган спортчилар билан учрашиб, амалий маҳорат дарсларини ўтказди. Машғулотлар давомида у техник ҳаракатлар, тўғри машқ бажариш усуллари, спортчининг жисмоний ва руҳий тайёргарлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Мазкур учрашувлар ёш спортчилар учун катта мотивация бўлиб, уларнинг келгусида юқори марраларни кўзлаб, халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига ишонч бағишлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг