locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

оғир атлетика. Музаффар Қаландаров Хоразм вилояти терма жамоаси оғир атлетикачилари билан учрашди

Суҳбат жараёнида спортчилар фаолияти давомида дуч келаётган муаммолар кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар белгиланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Музаффар Қаландаров Хоразм вилояти терма жамоаси оғир атлетикачилари билан учрашди
photo: Og'ir atletika

Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ҳамда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вилоят бўлими раиси Музаффар Қаландаров вилоят терма жамоаси аъзолари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” ва “Президент Олимпиадаси”, шунингдек, республика ҳамда халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Спортчилар билан самимий мулоқот олиб борилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди.

Суҳбат жараёнида спортчилар фаолияти давомида дуч келаётган муаммолар кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар белгиланди.

Шунингдек, ҳудудий федерация томонидан спортчиларнинг оила аъзолари билан доимий алоқада бўлиш ва уларнинг ҳолидан мунтазам хабар олиб бориш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида спортчилардан бор эътибор ва куч-ғайратни яқинлашиб келаётган мусобақаларда юқори натижаларга эришишга қаратириш сўралди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг