locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. Мамлакат чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. Мамлакат чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
PHOTO: Telegram

Хабар берганимиздек, Чирчиқ шаҳрида катталар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ҳамда "Uzbekistan open" очиқ чемпионати бошланди.

Бугун мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шахрилло Махмудов, шунингдек, иштирокчи мамлакат федерациялари вакиллари қатнашди.

Маросимда сўз олган Шахрилло Махмудов юртимизда оғир атлетика спорт турига давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилганини алоҳида таъкидлаб, мана шундай мусобақалар нуфузли халқаро турнирларга ўзига хос кўрик бўлиб хизмат қилишини таъкидлади ва бўлажак беллашувларда иштирокчиларга муваффақият тилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг