locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Оғир атлетика. 2025-йилги Осиё чемпионати тарихий бўлиб қолади!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Оғир атлетика. 2025-йилги Осиё чемпионати тарихий бўлиб қолади!
PHOTO: Telegram

Оғир атлетика бўйича 9-15 май кунлари Хитойнинг Jiangshan шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Мазкур мусобақада қитъамизнинг 28 та мамлакатидаги жами 201 нафар атлет иштирок этиши режалаштирилган. Уларнинг 89 нафари аёл ва 112 нафари эркак спортчилар ҳисобланади.

Яна бир эътиборли жиҳати, ушбу Осиё чемпионати эски вазн тоифаларида ўтказиладиган энг сўнгги мусобақадир. Шу сабабли ҳам ушбу мусобақада қайд этиладиган натижалар ва ўрнатиладиган рекордлар оғир атлетика тарихида абадий бўиб қолади.

Бундан ташқари, Хитойдаги мусобақа Парижда бўлиб ўтган сўнгги Олимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчилар учун дастлабки турнир ҳисобланади ва бу мухлислар учун ўзига хос ажойиб беллашувларни тақдим этади. Жумладан:

– KUO Hsing-Chun (Хитой Тайпейи, 59kg аёллар), Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони;
– Ризки Juniansyah (Индонезия, 81kg эркаклар), Париж-2024 Олимпия ўйинлари чемпиони;
– LI Dayin (Хитой, 89kg эркаклар), 2024-йилги Жаҳон кубоги ғолиби;
– Артём Антропов (Қозоғистон, 102kg эркаклар), 2024-йилги Жаҳон чемпиони;
– LIU Huanhua (Хитой, 102kg эркаклар), Париж-2024 Олимпия ўйинлари чемпиони;
– Акбар Жураев (Ўзбекистон, 109kg эркаклар), Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони.

Бир сўз билан айтганда Jiangshanдаги Осиё чемпионати бизга энг қизиқарли ва муросасиз беллашувларни тақдим этади. Мусобақа стартига саноқли кунлар қолмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг