Octagon 72 турнири доирасида Тошкентда бўлиб ўтадиган кечанинг икки асосий жангги эълон қилинди
Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: Daryo.uz Достон Бозоров
11 май куни Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида MMA бўйича Octagon 72 турнири бўлиб ўтади. Қозоғистоннинг «Октагон» лигаси томонидан ташкил этилган мазкур турнирнинг икки асосий жангги маълум қилинди.
Расмий маълумотларга кўра, кечанинг марказий жангида ёнги вазн тоифасидаги амалдаги чемпион Достон Бозоров (11–1) Тожикистон вакили Фазлиддин Мадрахимов (14–5–1)га қарши октагонга чиқади. Кечанинг иккинчи муҳим жангида эса Мухиддин Мамаджонов (7–1–1) иштирок этади. Унга қарши рингга ҳозиргача мағлубиятга учрамаган қозоғистонлик Саят Абдуали (7–0) чиқади.
Ўзбекистонлик спортчи сўнгги икки жангини Мадрахимов билан ўтказган: биринчи жангда Мамаджонов мағлуб бўлган, иккинчиси эса дуранг билан якунланган.