locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нурсултон Рўзибоев ва бошқа спортчиларнинг UFC’даги навбатдаги жанг санаси маълум

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Нурсултон Рўзибоев ва бошқа спортчиларнинг UFC’даги навбатдаги жанг санаси маълум
PHOTO: Telegram

Лас-Вегасдаги UFC FN турнирида Рўзибоев америкалик Дастин Слотсфусга (16-6) қарши жанг қилади. Жанг турнирнинг асосий кардидан ўрин олган. Жанглар 18-майга ўтар кечаси 01:00 да старт олади. Асосий кард эса 04:00 да бошланади.

Ниҳоят UFC президенти Дана Уайт 17-август куни UFC 319 турнирининг асосий жанги ўрта вазн чемпиони Дрикус Дю Плесси ва даъвогар Хамзат Чимаев ўртасида бўлишини эълон қилди.

UFC’нинг енгил вазн чемпионилиги учун энди Илия Топурия (у ҳам вазн кўтариб, ўз вазнида чемпионилик камарини вакант қолдирганди) ва собиқ чемпион Чарльз Оливейра 28-июн куни UFC 317 доирасида жанг қилади.

Ислом энди яримўрта вазнда жанг қилади. Махачев жорий йил сентябрида мазкур вазнда Билол Муҳаммадни таслим қилиб, чемпионга айланган Жек Делла Маддалена билан жанг қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг