Нурсултон Рўзибоев навбатдаги жангига шама қилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев навбатдаги жангига шама қилди.
“Тез кунда янгилик бўлади”, - деб ёзди Рўзибоев ўзининг Instagram саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон ўзининг сўнгги жангини 18-май куни UFC Fight Night турнири доирасида Дастин Штолцфусга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган.
Умуман олганда, ҳамюртимиз UFC'да 5 та жанг ўтказиб, уларнинг 4 тасида зафар қучган, битта жангда эса мағлубиятга учраган.
Насрулло Каримов
Журналист