locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нуробод туманида волейбол бўйича “Ички ишлар вазири” кубоги мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

Мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни янада ошириш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нуробод туманида волейбол бўйича “Ички ишлар вазири” кубоги мусобақасининг туман босқичи ўтказилди
photo: Voleybol Uzbekistan

Нуробод туманида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири” кубоги спорт мусобақасининг туман биринчилиги бўлиб ўтди.

Мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни янада ошириш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида ташкил этилди.

Қизғин ва муросасиз баҳслар остида кечган беллашувлар якунига кўра, ўғил болалар ўртасида 34-мактаб жамоаси фахрли 1-ўринни, туман спорт мактаби жамоаси 2-ўринни, 15-мактаб жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.

Қиз болалар ўртасидаги баҳсларда эса 2-мактаб терма жамоаси 1-ўринни, 2-мактаб жамоаси 2-ўринни, 34-мактаб жамоаси эса 3-ўринга муносиб деб топилди.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Нуробод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи С.Шарипов иштирок этиб, ғолиб ва совриндор жамоаларни эришилган натижалар билан табриклади.
Шунингдек, у жамоаларга вилоят босқичида муваффақият тилаб, мусобақа ғолиблари ва совриндорларини диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг