locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нодирбек Абдусатторов: Магнус ҳар сафар менга қарши ўйинда кечикиб келади

Магнус Карлсен ва Нодирбек Абдусатторов ўртасидаги 3-тур баҳси дуранг билан якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нодирбек Абдусатторов: Магнус ҳар сафар менга қарши ўйинда кечикиб келади
photo: Chess Uzbekistan

Магнус Карлсен ва Нодирбек Абдусатторов ўртасидаги 3-тур баҳси дуранг билан якунланди. Ўйиндан сўнг ҳамюртимиз учрашув тафсилотлари ва Магнуснинг "психологик ўйинлари" ҳақида гапириб берди.

Нодирбек ўйинни шундай таърифлади:

"Бу жуда юқори сифатли партия бўлди. Балки томошабоп бўлмагандир, лекин жуда мустаҳкам ўйнадик. Магнус дебютда кутилмаган Qc2 юриши билан мени ҳайрон қолдирди. Очиғини айтсам, ўйин биоз сокин ва зерикарли кечди, бироқ элита даражасидаги шахмат кураши мана шундай бўлади"

Турнирнинг қизиқ нуқтаси Магнус Карлсеннинг ўйинга деярли ўн дақиқа кечикиб келгани бўлди. Нодирбек буга хотиржам муносабат билдирди:

"У менга қарши ўйнаганда доим шундай қилади. Вайсенхаусда ҳам тур бошланиб бўлганидан кейин келган эди. Лекин бу мени заррача ҳам ҳайажонга солмай қўйган. Унинг одатларини, нарсаларга бўлган муносабатини яхши биламан. Бу унинг танлови, бундай одатларига шунчаки эътибор бермайман"

Нодирбек ҳозирги спорт формаси ҳақида гапирар экан, кечаги ўйиндаги хатосини эслаб ўтди:

"Ўзимни яхши ҳис қиляпман, лекин кечаги ўйин мени ҳали ҳам қийнамоқда. Камида икки марта ютуқли позицияга чиқиб, ғалабани қўлдан чиқардим. Rxf7 юриши барча устунлигимни йўққа чиқарди. Бор-йўғи 7 та турдан иборат турнирда бундай имкониятлардан фойдалана олмаслик жуда аламли"

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг