Никита Светков Хитойдаги турнирда энг яхши осиёлик велоспортчи
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: МОҚ
6-10-август кунлари Хитойда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича “Trans-Himalaya Cycling Race” кўп кунлик велопойгалари ўтказилди.
Унда Ўзбекистон қатнашган терма жамоаси аъзолари юқори натижаларни кўрсатишди.
Жумладан, ўзбекистонлик Никита Светков 4 босқич якуни бўйича осиёлик спортчилар орасида энг яхши пойгачи сифатида эътироф қилинди.
Шунингдек, миллий терма жамоа мусобақада қатнашган жамоалар орасида энг юқори кўрсаткични қайд этди.
Баҳром Бобонов
Редактор