locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нидерландиялик пилот Макс Ферстаппен Япониядаги Гран-прида ғалаба қозонди, «Макларен» жамоасининг икки пилотини ортда қолдирди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Нидерландиялик пилот Макс Ферстаппен Япониядаги Гран-прида ғалаба қозонди, «Макларен» жамоасининг икки пилотини ортда қолдирди
Расм: gettyimages.com Макс Ферстаппен

«Ред Булл» жамоаси аъзоси Макс Ферстаппен 2025 йилги «Формула-1» мусобақасининг Япония босқичида ғолиб бўлди. У поул-позициядан старт олди ва 1:26.983 вақт кўрсатиб, «Макларен» пилоти Ландо Норрисни ортда қолдирди. Учинчи ўринни ушбу жамоанинг яна бир вакили — Оскар Пиастри эгаллади. Кейинги ўринда «Феррари» учувчиси Шарль Леклер жойлашди, бешинчи бўлиб эса «Мерседес» пилоти Жорж Рассел финшга етди.

Япония Гран-присидан сўнг пилотларнинг шахсий ҳисобидаги ҳолат қуйидагича:
Ландо Норрис («Макларен») — 62 очко
Макс Ферстаппен («Ред Булл») — 61
Оскар Пиастри («Макларен») — 49
Жорж Расселл («Мерседес») — 45
Андреа Кими Антонелли («Мерседес») — 30
Шарль Леклер («Феррари») — 20
Алекс Албон («Уильямс») — 18
Льюис Хэмилтон («Феррари») — 15
Эстебан Окон («Хаас») — 10
Лэнс Стролл («Астон Мартин») — 10
Нико Хюлькенберг («Заубер») — 6
Оливер Бермэн («Хаас») — 5
Изак Аджар («Рейсинг Буллз») — 4
Юки Цунода («Ред Булл») — 3
Карлос Сайнс («Уильямс») — 1
Пьер Гасли («Альпин») — 0
Фернандо Алонсо («Астон Мартин») — 0
Лиам Лоусон («Рейсинг Буллз») — 0
Жек Дуэн («Альпин») — 0
Габриэл Бортолето («Заубер») — 0

Тўртинчи босқич 11–13 апрель кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг