locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Нефтчи\" ва \"Қизилқум\" жамоалари ўйини олдидан стадион кириш эшикларидан бирида содир бўлган тартибсизлик юзасидан расмий ахборот берилди

Жамоат тартибини сақлашга жалб этилган ходимларнинг тезкор ва қатъий чоралари натижасида тартиббузарларнинг ҳаракатига чек қўйилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Neftchi fk

"Нефтчи" ва "Қизилқум" жамоалари ўйини олдидан стадион кириш эшикларидан бирида содир бўлган тартибсизлик юзасидан расмий ахборот

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 ноябр куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган "Нефтчи"-"Қизилқум" футбол ўйини бошланишидан аввал, стадионнинг 2-сон назорат ўтиш жойида фуқаролар тартиб билан ҳудудга киритилаётган вақтда, бир нечта чиптасиз шахслар стадионга ноқонуний киришга уриниб, темир тўсиқларни олиб ташлаб, ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасликка ҳаракат қилишган.

Жамоат тартибини сақлашга жалб этилган ходимларнинг тезкор ва қатъий чоралари натижасида тартиббузарларнинг ҳаракатига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур тартибсизликни уюштиришда гумонланган барча фуқароларнинг шахси аниқланган бўлиб, уларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг