Навоийда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди
Очилиш маросимида вилоят спорт бошқармаси ҳамда Белбоғли кураш федерацияси масъуллари иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига омад ва муваффақият тиладилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Kurash Uzbekistan
Навоийда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди.
Бугун Навоий шаҳридаги Якка кураш турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ёшлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида вилоят спорт бошқармаси ҳамда Белбоғли кураш федерацияси масъуллари иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига омад ва муваффақият тиладилар.
Мазкур чемпионатда республикамизнинг барча ҳудудларидан келган спортчилар 10 та вазн тоифасида ўзаро куч синашмоқда. Мусобақа ёш спортчиларнинг маҳоратини ошириш, уларнинг тажрибасини бойитиш ҳамда иқтидорли спортчиларни саралаб олишга хизмат қилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор