Навоийда бадиий гимнастика бўйича «Қор парчаси» очиқ чемпионати ўтказилди
Жорий йилнинг 23–24-декабрь кунлари Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида бадиий гимнастика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида “Қор парчаси” шиори остида Гимнастика турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби очиқ чемпионати ташкил этилди. Бу ҳақда Навоий вилояти Спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Мусобақада Тошкент, Навоий, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан жами 150 нафар спортчи иштирок этди.
Мусобақа натижаларига кўра:
2018-йилда туғилганлар орасида:
1-ўрин: Афруза Истамова
2-ўрин: Амина Муҳторова
3-ўрин: Зарина Норқулова
2017-йилда туғилганлар орасида:
1-ўрин: Маргарита Аслонова
2-ўрин: Эъзоза Қаршиева
3-ўрин: Бегоим Бўстонова
2016-йилда туғилганлар орасида:
1-ўрин: Сабина Илҳомова
2-ўрин: Алсу Абдулова
3-ўрин: Ангелина Едакина
2015-йилда туғилганлар орасида:
1-ўрин: Моҳина Пирмаматова
2-ўрин: Захро Фарҳотова
3-ўрин: Амина Раҳимова
2014-йилда туғилганлар орасида:
1-ўрин: Анастасия Иванушкина
2-ўрин: Ангелина Едакина
3-ўрин: Моҳидавлат Хўжиева
2013-йилда туғилганлар орасида:
1-ўрин: Элноза Зулфиқорова
2-ўрин: Зарина Худойбердиева
3-ўрин: Ширин Баҳриддинова
Спорт усталигига номзодлар орасида:
1-ўрин: Вероника Подрядчикова (Тошкент)
2-ўрин: Амира Умарова (Навоий)
3-ўрин: Кумуш Бахтиёрова (Навоий)
Гуруҳ машқларида (SUN тоифаси):
1-ўрин: РГИСБО'СМ (Тошкент)
2-ўрин: Қизилтепа жамоаси (ГСТИСМ, Навоий)
3-ўрин: Навоий жамоаси (ГСТИСМ, Навоий)
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.