Навоий вилоятида волейбол мусобақаси ташкил этилди
“Ёшлар куни” муносабати билан Зарафшон шаҳридаги 2-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Voleybol Uzbekistan
“Ёшлар куни” муносабати билан Зарафшон шаҳридаги 2-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда волейбол спорт турига бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида ташкил этилди. Беллашувлар давомида иштирокчилар жамоавийлик, чаққонлик ва спорт маҳоратини намоён этиб, қизғин баҳсларда ўзаро куч синашдилар.
Тадбир якунида фаол иштирок этган жамоалар рағбатлантирилди. Мазкур мусобақалар ёшлар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор