Наманганда юнон-рум ва эркин кураш бўйича минтақавий босқич бўлиб ўтди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Наманган шаҳар спорт мактабида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг юнон-рум ва эркин кураш бўйича минтақавий босқичи бўлиб ўтди
Наманган шаҳри, Наманган тумани, Янги Наманган тумани ва Давлатободдан келган энг иқтидорли, ғайратли спортчилар ўз маҳоратини намоён этди.
Ҳар бир баҳс — куч, ирода ва фидойиликнинг ёрқин намунасига айланди. Гиламда нафақат рақиблар, балки орзулар, мақсадлар ва спортга бўлган садоқат тўқнашди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар тантанали тарзда диплом ва медаллар билан тақдирланди!
Иброҳим Жалолов
Редактор