Наманганда «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақасининг кураш турлари бўйича ҳудудий босқичи ўтказилди.
Мусобақада спортчилар юнон-рум, аёллар кураши ҳамда эркин кураш йўналишларида ўзаро беллашдилар. Унда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган иқтидорли полвонлар ўз маҳорати ва тайёргарлик даражаларини синовдан ўтказди.
Беллашувлар якунида ғолиб ва совриндорлар кейинги босқич йўлланмаси, шунингдек диплом ва медаллар билан тақдирланди.
Баҳром Бобонов
Редактор