Наманганда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди
Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: Gazeta.uz
Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган Дзюдо марказида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақасининг биринчи минтақавий босқичи доирасида дзюдо бўйича беллашувлар ташкил этилди.
Мусобақада Наманган шаҳри, Янги Наманган, Давлатобод ва Наманган туманларидан келган ёш дзюдочилар иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб боришди. Натижаларга кўра, энг яхши спортчилар медал ва дипломлар билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақалари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида изчил равишда ўтказилмоқда.