Наманганда янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди
“Ташаббусли спорт” лойиҳаси доирасида 79-умумтаълим мактаби ҳудудида қад ростлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Наманган вилояти Давлатобод тумани Қуйи Ровустон маҳалла ҳудудида ёшлар учун мўлжалланган замонавий street vorkout майдончаси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур очиқ осмон остидаги спорт иншооти Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан амалга оширилаётган “Ташаббусли спорт” лойиҳаси доирасида 79-умумтаълим мактаби ҳудудида қад ростлади.
Мазкур лойиҳа ёшларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда оммавий спортни ривожлантиришга хизмат қилади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист