Наманганда волейбол бўйича семинар ва вилоят биринчилиги ўтказилди
Семинарда вилоятнинг 14 та туман ва шаҳарларидан келган 65 нафар мураббий қатнашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Voleybol Uzbekistan
Ўзбекистон волейбол федерацияси раҳбарини топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти Давлатобод тумани Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида волейбол йўналишида кенг қамровли тадбирлар ташкил этилди.
Семинарда вилоятнинг 14 та туман ва шаҳарларидан келган 65 нафар мураббий қатнашди. Улар замонавий машғулот методикалари, ёш спортчилар билан ишлаш ва жисмоний тайёргарликни ошириш бўйича тажриба алмашдилар.
Шу куни спортнинг “волейбол” тури бўйича қизлар ўртасида Наманган вилояти биринчилиги ҳам ўтказилди. Унда 14 та туман ва шаҳардан 160 нафардан ортиқ иқтидорли спортчи қизлар иштирок этиб, ғалаба учун баҳслашдилар.
Иброҳим Жалолов
Редактор