Наманганда «Беш ташаббус олимпиадаси» спорт мусобақаларига старт берилди
Наманган давлат университети спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги олий ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари ўртасида оммавий спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттаханова, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Базаров, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Акрам Дедабаев, вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар.
Мусобақалар профессионал таълим муассасалари ўртасида 3 босқичда — волейбол, стол тенниси, енгил атлетика, шахмат ва шашка, олий таълим муассасалари ўртасида эса 4 босқичда — мини-футбол, волейбол, стритбол, енгил атлетика ва стол тенниси турлари бўйича ташкил этилади.
Шунингдек, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларида юқори натижа қайд этган ғолиб ва совриндор талабалар И, ИИ ва ИИИ-даражали кўкрак нишонлари ҳамда спорт формалари билан тақдирландилар.