Наманганда бадиий гимнастика бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтади
Ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олиб, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси
Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича ўсмир қизлар ўртасида Наманган вилояти чемпионати юқори савияда ташкил этилди.
Мусобақада вилоятиимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган иқтидорли спортчи қизлар иштирок этиб, ўзаро қизғин ва муросасиз баҳсларда беллашдилар. Иштирокчилар томонидан намоиш этилган нафис чиқишлар, мураккаб техник элементлар ва юқори даражадаги тайёргарлик томошабинлар ва ҳакамлар томонидан муносиб баҳоланди.
Чемпионат якунларига кўра, энг юқори натижаларни қайд этган спортчилар ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олиб, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист