Наманган вилояти спортчиси халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди
Бу ҳақда Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
22–27 апрель кунлари Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида хизмат кўрсатган мураббий В.В. Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро очиқ турнир бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли мусобақада турли давлатлардан келган кучли спортчилар ўзаро беллашдилар.
Ушбу турнирда Наманган шаҳар спорт мактаби ҳамда Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилган иқтидорли боксчимиз Мирзаева Сабина (2010–2011 йилларда туғилганлар ўртасида) -54 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, муносиб равишда олтин медал соҳибаси бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист