Мухайё Раҳимжонова жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди
U17 қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яна бир ўзбекистонлик спортчи муваффақиятга эришди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Грецияда ўтаётган спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга эга чиқди. Бу галги муваффақият қизлар беллашувида иштирок этган Мухайё Раҳимжоновага тегишли.
-65 кг вазн тоифасида курашган ҳамюртимиз турнир давомида кучли рақибларини мағлуб этди ва фақатгина финалда ҳиндистонлик спортчига мағлуб бўлди. Шу билан у мусобақанинг кумуш медали соҳиби бўлди.
Мусобақа ҳали давом этмоқда.
Бакрадзе Иман
Редактор