Муҳаммадамин Султонбеков ва Меҳринисо Қаҳрамонова аралаш эстафетада иштирок этиб, қитъа чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритишди
Спортчиларимиз юқори даражадаги тайёргарлик, жамоавий иш ва чинкам жанговар руҳни намоён этиб, Ўзбекистонни халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: zamonaviy beshkurash
Индонезиянинг Йогякарта шаҳрида бўлиб ўтган Осиё замонавий бешкураш чемпионатининг сўнгги кунида ўзбекистонлик спортчилар Муҳаммадамин Султонбеков ва Меҳринисо Қаҳрамонова аралаш эстафетада муваффақиятли иштирок этиб, қитъа чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритишди.
Спортчиларимиз юқори даражадаги тайёргарлик, жамоавий иш ва чинкам жанговар руҳни намоён этиб, Ўзбекистонни халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилишди.
Аралаш эстафетада кумуш медал жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги чиқишининг ажойиб якуни ва жамоамиз учун яна бир муҳим ютуқ бўлди.
Спортчилар ва мураббийлар штабига муваффақиятли чиқишлари билан табриклаймиз ва уларга кейинги муваффақиятлар тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор