Михаил Клешко Сингапурдаги мусобақада бронза медалига сазовор бўлди
Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: Gazeta.uz
Сингапурда ўтказилаётган сузиш бўйича халқаро очиқ чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси вакили Михаил Клешко муваффақиятли иштирок этди.
Мусобақанинг иккинчи кунида у 50 метрга чалқанча сузиш йўналишида старт олди ва 26.32 сония натижа билан финишга етиб, учинчи ўринни эгаллади. Бу натижа Клешкого бронза медали олиб келди.
Эслатиб ўтамиз, чемпионатда дунёнинг турли давлатларидан кучли спортчилар иштирок этмоқда.