МБА Николa Йокичнинг 2024/25 йилги мавсумдаги ноёб ютуқларини эълон қилди
NBA Retweet порталида «Денвер Наггетс» клуби марказий ҳужумчиси, сербиялик Николa Йокичнинг 2024/25 йилги мавсумдаги барча ноёб ютуқлари эълон қилинди. Улар МБАнинг мунтазам чемпионати доирасида қайд этилган.
Йокичнинг 2024/25 йилги мунтазам мавсумдаги ютуқлари:
МБА тарихида энг тез 16 000 очко, 8 000 рибоунд ва 5 000 ассистга эришган биринчи баскетболчи бўлди;
МБА тарихида 30+ очко, 20+ рибоунд ва 20+ ассист билан трипл-дабл қайд этган илк ўйинчига айланди;
Мавсум якунида МБАда энг юқори PER (ўйинчи самарадорлиги индекси) кўрсаткичига эга бўлди;
МБА тарихида бир мавсум давомида ўртача трипл-дабл қайд этган ягона марказий ҳужумчига айланди;
Трипл-дабл қайд этилган ўйинда 61 очко тўплаб, янги рекорд ўрнатди.
Никола Йокич қуйидаги юксак унвонларга ҳам эга:
МБА чемпиони (2023);
МБА финали MVP (2023);
МБА MVP (2021, 2022, 2024);
МБА Бутун жаҳон юлдузлари ўйини иштирокчиси (7 марта — 2019–2025);
МБАнинг биринчи рамзий юлдузлар жамоаси аъзоси (4 марта — 2019, 2021, 2022, 2024).