locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Марказий Осиёда от спортин ривожлантиришга бағишланган онлайн конференция бўлиб ўтди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram

2025 йил 30 апрел куни ZOOM платформаси орқали Марказий Осиё минтақасида йилқичилик ва от спорти соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган онлайн конференция ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Йилқичилик ва От спорти федерацияси раиси, Марказий Осиё От спорти конфедерацияси вице-президенти Бахромжон Газиев, Марказий Осиё Бош котиби Сергей Букейевич, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Курбанов Бекзод, Қозоғистон От спорти федерацияси президенти Рустам Ахатхонович, Қирғиз Республикаси От спорти федерацияси президенти Садир Мамитов, Россия Федерацияси От спорти федерацияси президенти Мария Сеченко ва Арманистон вакили Армен Агаджханян иштирок этдилар.

Конференцияда 2025 йилда Қирғиз Республикаси ва Қозоғистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилган халқаро от спорти мусобақалари юзасидан муҳим масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, мусобақаларнинг босқичма-босқич ташкил этиш жараёнлари, иштирокчи жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати ҳамда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар билдирилди.

Учрашув давомида Марказий Осиёда от спортин кенг тарғиб этиш, ёш авлодни ушбу спорт тури билан шуғулланишга жалб қилиш, замонавий инфратузилмаларни ривожлантириш, халқаро тажриба алмашинуви ва мутахассислар ўртасида узвий алоқаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Конференция якунида иштирокчилар спорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш, халқаро мусобақаларни мунтазам ташкил этиш ҳамда Марказий Осиёда от спортин нуфузини ошириш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг