locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Манба: UFC Порье - Холлоуэй трилогиясини ташкил қилади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Манба: UFC Порье - Холлоуэй трилогиясини ташкил қилади
ФОТО: UFC.com

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпионлари Дастин Порье ва Макс Холлоуэй ўзаро жанг қилади. Бу ҳақда realkevink тахаллуси остидаги инсайдер манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, жангчилар 19-июл куни Янги Орлеанда (АҚШ) ташкил этиладиган UFC 318 турнири доирасида BMF камари учун октагонга кўтарилишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дастин Порье хайрлашув жангини 2025-йилнинг ёзида UFC'нинг рақамли турнирларидан бирида ўтказишни режалаштираётганини айтганди.

Маълумот учун, Порье ва Холлоуэй ҳозиргача икки бор октагонда тўқнаш келишган. Дастин иккаласида ҳам ғалаба қозонган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг