Махачкалада ММА спортчисига қилинган ҳужум бўйича жиноят иши қўзғатилди
Маскали номаълум шахслар Хизриевга отишма уюштирди, жароҳатланган спортчига операция қилинди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Instagram
Махачкалада ММА спортчиси Тимур Хизриевга отишма уюштирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, икки нафари ниқобли шахс у яшайдиган уй ҳовлисида унга қарата ўқ узиб, ҳодиса жойидан қочиб кетган.
Жароҳат олган спортчига операция қилинди. Доғистон спорт вазирининг ўринбосари Будун Будуновнинг маълум қилишича, ҳужумчилар шахси аниқланган.
29 ёшли Тимур Хизриев юртимиздаги энг муваффақиятли ярим енгил вазн тоифасидаги спортчилардан бири ҳисобланади. У профессионал фаолиятида 18 та ғалаба қўлга киритган ва бирор марта ҳам ютқазмаган. 2024 йил ноябрь ойида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган PFL Гран-при мусобақасида ғолиб чиқиб, 1 миллион долларлик мукофотни қўлга киритган.
Бакрадзе Иман
Редактор