Мадина Мухторова Осиё рекордини янгилади ва Жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди
Айни дамда жамоамиз ҳисобидаги медаллар сони 12 тани ташкил этяпти: 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: ParalympicUz
Пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунидан ўрин олган беллашувлар давом этмоқда.
Бироз олдин аёллар ўртасида Ф40 тоифасидаги ядро улоқтириш баҳслари якунига етди. Эътиборлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мадина Мухторова ўз уринишларида 8.99 м натижа қайд этиб, Осиё рекордини янгилади ва шу билан бирга Жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди.
Жаҳон чемпионати
Аёллар ўртасида ядро улоқтириш (F40)
Лара Баарс (Нидерландия) - 9.77 (Жаҳон рекорди)
Мадина Мухторова (Ўзбекистон) - 8.99 (Осиё рекорди)
Ража Жебали (Тунис) - 8.86
Айни дамда жамоамиз ҳисобидаги медаллар сони 12 тани ташкил этяпти: 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза.
Розикжон Султонмуродов
Журналист