Лос-Анжелес-2028 ёзги Паралимпия ўйинларига мезбонлик қиладиган спорт иншоотлари бўйича маълумот берилди
Лос-Анжелес-2028 ёзги Паралимпия ўйинларига мезбонлик қиладиган спорт иншоотлари бўйича маълумот берилди
Хусусан, энг кўп медаллар жамғармаси ўйналадиган пара енгил атлетика бўйича беллашувлар "Лос-Анжелес Мемориал Колизейи" мажмуасида ташкил этилади.
1923-йилда очилган иншоот ўша даврда дунёнинг энг йирик спорт ареналаридан бири бўлган. Яқин тарихда Лос-Анжелес шаҳри ҳамда "Лос-Анжелес Мемориал Колизейи" мажмуаси билан боғлиқ қизиқарли воқелик рўй берган. Калифорния штатида жойлашган ушбу шаҳар учун XVIII ёзги Паралимпия ўйинлари мезбонлиги мазкур турдаги илк мусобақага айланади. Бироқ, шаҳар ҳудудидаги колизей 1984-йил Нью-Йорк (АҚШ) ва Сток-Мандевилда (Буюк Британия) ўтказилган VII ёзги Паралимпия ўйинларининг пара енгил атлетика мусобақаларини ўзида қабул қилган. 31 йил олдинги ўйинларда эркаклар (1500 м) ва аёллар ўртасидаги (800 м) аравачада пойга дастури айнан "Лос-Анжелес Мемориал Колизейи"да ўтказилганди.