Литвадаги жаҳон чемпионати: Самира Абзалованинг ярим финалдаги чиқиши
Литвадаги жаҳон чемпионати: Самира Абзалованинг ярим финалдаги чиқиши
Литванинг Каунас шаҳрида bo'либ ўтган 17 ёшгача бўлганлар ва ўсмирлар ўртасидаги замонавий бешкураш бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Самира Абзалова ярим финалда ўз чиқишини якунлади.

Самира ярим финалда 15-ўринни эгаллади, аммо бу, афсуски, финалга чиқиш учун етарли бўлмади.
Самрига муносиб ўйини, намойиш этган характери ва юқори натижаларга эришишга садоқати учун миннатдорчилик билдирамиз. Жаҳон чемпионатида иштирок этиш – бу шубҳасиз унинг келажакдаги спорт ривожланишида муҳим қадам бўладиган қимматли халқаро тажриба. Спортчимизга бундан кейин ҳам муваффақиятлар, ўзига ишонч ва қизиқарли ғалабалар тилаймиз!
Меҳринисо Қаҳрамонова бугун 17 ёшгача бўлганлар саралаш босқичида иштирок этади. Унга ишончли ўйин, омад ва чемпионатнинг кейинги босқичига ўтишда муваффақиятлар тилаймиз!