Кувайтда ООК Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Кувайтда Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Ижроия қўмитасининг 108-йиғилиши ташкил этилди. Унда мамлакатимиз номидан ООК вице-президенти, Ўзбекистон МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров иштирок этди.
ООКнинг янги Президенти Шайх Жавʼан Ол Соний раислигида ўтган дастлабки расмий йиғилишда ташкилот штаб-квартираси фаолияти ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш, келгуси комплекс мусобақаларга тайёргарлик жараёни, бошқа минтақалар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбир доирасида расмийлар Кувайт Давлати Амира Шайх Мишʼал ас-Сабоҳ ҳамда Валияд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист